Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

унинг ўсиши ва кенгайиши мусулмонлар фатҳ қилган юртларда содир бўлган ечимга муҳтож муаммолардан келиб чиқди. Бепоён исломий давлат ҳудудидаги иқтисодий муаммолар, турли масалалар мусулмонларни Ислом қоидаларига мувофиқ ижтиҳод қилишга ва ушбу муаммоларни ечиш учун Қуръон ва Суннатдан ёки Қуръон ва Суннат кўрсатган далиллардан аҳкомларни ишлаб чиқишга ундади. Бу эса уларнинг дини буюрган ва Саййидимиз Муҳаммад с.а.в. кўрсатган ишлар жумласидандир. У зотдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ с.а.в. Муоз ибн Жабални Яман диёрига волий қилиб жўнатаётиб: «Нима билан ҳукм юритасан?», деб сўрабдилар, Муоз: «Оллоҳнинг Китоби билан» дебди, Расулуллоҳ с.а.в.: «Ундан ҳукм топмасанг-чи?», дебдилар. Муоз: «У ҳолда расулининг Суннатидан оламан», дебди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Ундан ҳам тополмасангчи?» деб сўраганларида Муоз: «Ўз раъйим бўйича ижтиҳод қиламан» дебди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: «Расулуллоҳнинг элчисини Оллоҳ ва расули яхши кўрган ишга муваффақ қилган Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин», дебдилар. Шунинг учун юз берган ҳар қандай масалага шаръий аҳкомлардан келиб чиққан ҳолда ижтиҳод қилиш мусулмонларга фарз бўлган. Булар шаръий, исломий аҳкомлар бўлиб, Қуръон ва Суннатдан ёки Қуръон ва Суннат кўрсатган далиллардан истинбот қилинган.

 

Тафсирга келсак, мусулмонлар Қуръон оятларини шарҳлашар, лафзлар ва жумлалар билдирган луғавий ёки шаръий маъноларга мувофиқ, ёки бу лафзлар ва жумлалар ифодалаган нарсаларни киритиш орқали оят маъноларини баён қилишга интилардилар. Гарчи тафсирда тафсилотлар билан оят маъноларини атрофлича баён қилса-да, лекин ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарга тааллуқли рум ва юнон фикрларига таянилмаган, у фикрлар ғайриисломий сақофатлардан деган эътиборда қонунчиликка ҳам киритилмаган. Бу ерда айрим муфассирлар қабул қилган мавзу ёки заиф ҳисобланган ҳадислар ҳам бўлиб, гарчи улар ғайриисломий маънога эга бўлса ҳам, уларнинг маъноларидан тафсирда фойдаланилган. Аммо бу ғайриисломий сақофатлардан таъсирланиш дегани эмас, балки Расулуллоҳ с.а.в. айтмаган ҳадисларни тўқиб чиқариб, исломий сақофатга қутқу солиш деб ҳисобланади. Ҳадислар тўқиб Исломга фитна солиш билан ғайриисломий сақофатларнинг фикрларини ўрганиб, уларни Исломнинг бир қисми деган эътиборда олиб кириш ўртасида фарқ бор. Бир сўз билан айтганда, шаръий маърифатлар ғайриисломий сақофатлардан таъсирланмади. Адабий, луғавий ва шу каби маърифатларга келсак, араб тили фатҳ қилинган юртлардаги бошқа тилларга кучли таъсир ўтказди. Ҳатто у тилларни умумий истеъмолдан сиқиб чиқарди. Фақат араб тилигина Қуръон тили бўлганлиги сабабли Исломни тушунишда асосий восита деган эътиборда барча ҳаётий ишларда ҳукмрон эди. Шунинг учун фатҳ қилинган юртдаги уммат Исломга кирганидан сўнг, араб тилининг таъсирини кучайтиришга ҳисса қўшганини кўришимиз мумкин. Негаки бу Исломнинг талабларидан бири эди. Шу боис, араб тили фатҳ қилинган юртларнинг тиллари ва сақофатларидан таъсирланмай, балки уларнинг тилига ўзи таъсир кўрсатди ва уларни заифлаштирди, ҳатто айримлари йўқолиб кетди. Араб тили эса Ислом

 

187-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260